Коронавирус аломатларининг пайдо бўлиш кетма-кетлиги аниқланди
Америкалик олимлар коронавируснинг илк аломатлари намоён бўлиш тартибини маълум қилишди. Мутахассислар 55 мингдан зиёд беморнинг касаллик тарихини таҳлил қилгандан сўнг шундай хулосага келишган. Тадқиқот натижалари «Frontiers in Public Health» журналида чоп этилган.
Маълум бўлишича, COVID-19 билан касалланганларда аломатларнинг юзага чиқиш тартиби қуйидагича:
— иситма,
— йўтал,
— мушак оғриқлари,
— кўнгил айниши ёки қайт қилиш,
— ич кетиши.
Олимлар ушбу кашфиёт касалликни ўз вақтида аниқлаш ва малакали тиббий ёрдам кўрсатишда муҳим восита эканлигини таъкидлашмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони дунё бўйича 22 миллионга яқинлашиб қолди, 766 мингдан ортиқ бемор вафот этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter