Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус: 32 ёшли ҳомиладор аёл вафот этди

Коронавирус: 32 ёшли ҳомиладор аёл вафот этди

Фото: «Yandex.ru»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган 32 ёшли Д.И. (аёл)да 2 июлдан ҳолсизлик, 38 даражагача юқори тана ҳарорати, йўтал бошланган ва 6 июль куни у хусусий клиникага мурожаат қилган. 9 июлга қадар уй шароитида даволанган.

9 июлдан бошлаб шаҳар 7-сон туғуруқ комплексида «29 ҳафталик 5-ҳомиладорлик, 4-туғуруқ, икки томонлама пневмония, семизликнинг 2-даражаси, камқонлик» ташхиси билан стационар шароитида даволанган.

Унда «COVID-19» тасдиқлангандан сўнг эса 17 июль куни шаҳар 3-сон туғуруқ комплексига ўта оғир аҳволда ўтказилган. У ерда унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги асорати билан кечган.

Беморда 30 ҳафталик ҳомиладорлик, шунингдек, асоратланган акушерлик анамнези, ҳомиланинг антенатал ўлими, қандли диабет ва семизликнинг 2-даражаси бўлган.

Беморнинг асосий касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларларга қарамай, у ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги, ўпка шиши, полиорган етишмовчиликдан вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг