Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳарбийлар хайрия учун бир ҳафтада ярим миллиард сўм тўплашди

Ҳарбийлар хайрия учун бир ҳафтада ярим миллиард сўм тўплашди

Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари хавфли инфекция билан касалланган беморларни даволаш учун 515 миллион сўм хайрия қилди. Округ тасарруфидаги Жиззах, Навоий ва Самарқанд гарнизонларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар томонидан ихтиёрий равишда Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун 515 миллион 390 минг сўм маблағ йиғилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати Xabar.uz'га маълум қилди.

Дастлаб, ҳарбий хизматчилар расмий интернет нашрлари ҳамда ижтимоий тармоқларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида «Меҳр-шафқат ва саломатлик» фонди ташкил этилгани, унга тушган маблағлар мақсадли равишда хавфли касалликни тарқалишини олдини олиш ва даволаш профилактикаси учун сарфланиши ҳақида хабар топишди.

Шундан сўнг, округ қўшинлари таркибидаги бўлинмалар, ҳарбий қисмларда, назорат ўтиш жойларида кўнгилли ҳарбийлар томонидан хайрия қутилари ўрнатилди.

Ўтган бир хафта вақт ичида хайрия қутисига келиб тушган маблағлар, «Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига ўтказилиб берилган. Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари бу каби хайрли ва савобли ишларда фаоллик кўрсатишда давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг