Комендантлик соати эълон қилиниши ҳақидаги хабарлар ёлғон

Ижтимоий тармоқларда ва Telegram каналларда тарқатилаётган, хабар сиреналари ўрнатилаётгани ва улар орқали комендантлик соати эълон қилиниши ҳақидаги аудио ва фотоматериаллар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда коронавирус билан боғлиқ расмий хабарларни тарқатадиган «Koronavirus Info» каналида маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter