Ким Чен Ин коронавирус устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин эпидемияга қарши чораларга бағишланган йиғилишда мамлакат коронавирусни енгганини тантанали равишда эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 12 май куни КХДРда коронавирусни юқтириш бўйича илк ҳолат қайд этилган — Жанубий Кореядан қайтган одамда COVID-19 симптомлари аниқланган эди.
Бутун дунё коронавирус пандемиясига қарши курашган икки йил давомида Шимолий Корея ўзини пандемиядан холи мамлакат дея эътироф этиб келди. Ниҳоят бу мамлакатга ҳам вирус кириб келгач, фавқулодда вазият эълон қилинганди.
Yonhap маълумотларига кўра, жуда қаттиқ карантин чоралари натижаси мамлакатда август ойида битта ҳам коронавирусни юқтириш ҳолати аниқланмаган.
Шимолий Кореяда пандемия даврида июл охирига қадар 4 миллиондан ортиқ инсон ковид билан оғриган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter