Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кенияда карантин қоидаларини бузганлар шафқатсиз жазоланмоқда: 13 ёшли болакай отиб ташланди

Кенияда карантин қоидаларини бузганлар шафқатсиз жазоланмоқда: 13 ёшли болакай отиб ташланди

Фото: «Livekuban.ru»

Кения полицияси балконда ўйнаётган ва шу билан коронавирус туфайли жорий этилган комендантлик соатини бузган 13 ёшли болакайни отиб қўйди. «Daily Mail» газетасининг ёзишича, комендантлик соати бошлангандан бор-йўғи 20 дақиқа ўтар-ўтмас боланинг қорнига ўқ келиб тегган.

Ясина Мойо исмли болакай шу заҳоти шифохонага етказилган, бироқ ҳаётини сақлаб қолишолмади. Кения прокуратураси «дайди ўқ» туфайли юз берган ҳодиса юзасидан тергов ўтказишга кўрсатма берган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирча Кенияда коронавирусни юқтирганлар тахминан 50 кишини ташкил этади. Шунга қарамай, ҳукумат комендантлик соатини жорий этган: у кечки соат еттида бошланиб, эрталаб олтида тугайди. Чеклов жорий этилгандан бери мамлакат полициячилари қоидаларни бузган кишиларга нисбатан ўта шафқатсиз муносабатда бўлганликда бир неча бор айбланган. Мисол учун, бир кишини қамчи билан савалашган бўлса, яна бир кишини ўлгунча дўппослашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг