Кеча коронавирус ва пневмонияга чалинганлар сони эълон қилинди
Кеча юртимизда 478 нафар кишида коронавирус, 357 нафар кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
2021 йил 15 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 118380 (+478) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 34 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 35 нафари Андижон вилоятида,
- 16 нафари Бухоро вилоятида,
- 32 нафари Жиззах вилоятида,
- 15 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 14 нафари Навоий вилоятида,
- 31 нафари Наманган вилоятида,
- 35 нафари Самарқанд вилоятида,
- 19 нафари Сирдарё вилоятида,
- 31 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 33 нафари Фарғона вилоятида,
- 12 нафари Хоразм вилоятида,
- 62 нафари Тошкент вилоятида,
- 109 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 357 нафар кишида пневмония аниқланди.
Касалликдан соғайганлар жами 113261 (+320) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 789 нафарни ташкил қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter