Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Касалланганларнинг 70 фоизи аҳоли орасида аниқланяпти — Нурмат Отабеков

Касалланганларнинг 70 фоизи аҳоли орасида аниқланяпти — Нурмат Отабеков

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида коронавирусга қарши кураш ва пандемия даврида аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинмоқда.

Унда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков аҳоли орасида касаллик кўпайганини қайд этди.

— Бугунги кун келишини қандайдир кутганга ўхшаяпман. Роппа-роса 100 кун биз «касаллик авж олиб кетиши, эҳтиётимизни қилмайдиган бўлсак, вазият мураккаблашиши мумкин», деган гапларни айтиб, одамларни ичига хавотир киритмоқчи бўлдик. Энди бўлса, айнан шу хавотирга тушмаслик ҳақида гапиришга мажбур бўляпмиз.

Бир нарсага эътибор беришимиз керак, мана ҳозир касалланганларнинг статистик рақамига эътибор берадиган бўлсак, ҳар куни қайд этилаётган коронавирус юқтирганларнинг қарийб 70 фоизи аҳоли орасида аниқланяпти. Улар касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлганми ёки бўлмаганми, энг асосий жиҳати — аҳоли орасида. Бизнинг орамизда касаллик қўзғатувчи борлигини кўпчилик ҳанузгача тўлиқ англаб етмаяпти», — деди Нурмат Отабеков.

Эътиборлиси, сўнгги вақтларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзининг анъанавий статистикасида касалланганларни «аҳоли орасида» деб эмас, «тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида» деб бермоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг