Карантинни меҳмонхонада ўтказиш: нарх ва тартиб-қоидалар
Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 июндаги қарорига мувофиқ, коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан кириб келаётган Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларни ихтиёрий равишда ўз ҳисобларидан меҳмонхоналарда карантинга олиш тартиби белгиланди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати мазкур масалада қуйидаги маълумотларни келтирди:
Ҳозирги кунда фуқароларни карантин талаблари асосида жойлаштиришга етарли шароит яратган ва уларни қабул қилишга розилик билдирган меҳмонхона фаолиятини юритувчи тадбиркорлик субъектлари рўйхатлари шакллантирилди. Унга кўра:
300 минг сўмгача нархдаги 599 та ўринга мўлжалланган жами 13 та,
301-500 минг сўм нархдаги 4256 та ўринга мўлжалланган жами 54 та,
501 минг сўмдан юқори нархдаги 3616 ўринга мўлжалланган жами 35 та меҳмонхона рўйхати шакллантирилган.
Шу ўринда, битта рейс орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган фуқароларнинг карантин даврида санитар-гигиеник хавфсизлик талаблари жорий этилган, Миллий гвардия томонидан туну кун давомида қўриқланадиган меҳмонхоналарга тартибли жойлаштирилиши, аҳоли ўртасида коронавируснинг кенг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида меҳмонхоналарнинг рўйхати ҳар битта нарх тоифасидан 3 тадан жами 9 та, энг кам нарх тақдим қилган меҳмонхоналар кесимида эълон қилиб борилади. Бунда меҳмонхоналар ўринлари сони карантинга олинган фуқаролар ва қайд этилган бронлар ҳисобига тўлгач, рўйхат янгиланиб борилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter