Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ Россия вакцинасини текшириб кўрмоқчи

ЖССТ Россия вакцинасини текшириб кўрмоқчи

Фото: «Denis Balibouse/Reuters»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинанинг синовдан ўтганлиги ҳақидаги маълумотларни текшириб кўришга қарор қилди.

ЖССТ вакцина бўйича тадқиқотлар белгиланган тартибда олиб борилганига ишонч ҳосил қилиш учун препаратнинг синовдан ўтганлиги ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш ниятида. Бу дорининг хавфсизлиги ва самарадорлигини баҳолаш учун зарур.

Таъкидланишича, ташкилот инфекцияга қарши тадқиқотлар ва препаратларни ишлаб чиқиш соҳасидаги барча ютуқларни олқишлайди. ЖССТ, шунингдек, россиялик олимлар билан ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг