Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ коронавирусни тарқатувчи асосий айбдорларни эълон қилди

ЖССТ коронавирусни тарқатувчи асосий айбдорларни эълон қилди

Фото: «Internethaber.com»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Европа бюроси маълум қилишича, эмланмаган одамлар COVID-19 нинг асосий тарқатувчиси ҳисобланади.

ЖССТ эмлаш ҳуқуқига эга бўлган барча одамларни тўлиқ курсни ўтишга чақирди.

«Бу, айниқса, 60 ва ундан катта ёшдагилар, шунингдек, иммунитети заиф кишилар каби гуруҳлар учун жуда муҳимдир», – деб таъкидлади бюро.

ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, яқинда ўтказилган тадқиқотлар профилактика чоралари самарадорлигини тасдиқлайди. Хусусан, ниқоб тартиби ва бинолар ҳавосини алмаштириш фойдали, аммо улар бошқа чоралар билан бирга амалга оширилса, самараси ортади.

ЖССТнинг қўшимча қилишича, фуқароларнинг максимал ҳимояси ниқоблардан фойдаланиш, қўл ва нафас олиш аъзолари гигиенаси, масофани сақлаш, биноларни вентиляция қилиш, шунингдек, карантин, изоляция ва коронавирус инфекциясининг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича бир қатор бошқа чора-тадбирлар билан таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг