Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ коронавирусга қарши курашиш бўйича янги стратегия ишлаб чиқди

ЖССТ коронавирусга қарши курашиш бўйича янги стратегия ишлаб чиқди

Фото: EPA/UPG

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бугун, 15 апрель куни COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши курашишнинг янгиланган стратегиясини омма эътиборига ҳавола этди.

Ушбу ҳужжат президент Дональд Трамп АҚШ ЖССТни молиялаштиришни тўхтатишини эълон қилганидан сўнг чиқди.

«Биз COVID-19 ҳақида охирги ойларда кўп нарсаларни билиб олдик — вирусни юқтириш бўйича ҳолатларни қанчалик тез аниқласак, тестдан ўтказсак, инфекцияга чалинганларни ажратиб қўйсак ва уларга керакли муолажани кўрсатсак вируснинг тарқалиши қийинлашади. Бу тамойил инсонлар ҳаётини сақлаб қолади, пандемиянинг салбий иқтисодий оқибатларини юмшатади. Фурсатни бой бермаслик керак. ЖССТнинг бор эътибори барча одамларга хизмат қилиш, уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва COVID-19 пандемиясини тўхтатишга қаратилган», — деди ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус «Twitter»даги баёнотида.

У АҚШнинг ташкилотга бадал тўлашни тўхтатиш қарорини ачиниш билан қабул қилганини ҳам билдирди. Гап юзлаб миллион доллар ҳақида кетяпти.

ЖССТнинг янги стратегияси 28 саҳифадан иборат. Унда давлатларга COVID-19 тарқалишининг олдини олиш, касалларни аниқлаш, улар мулоқот қилганларни топиш ҳамда вирус тадқиқотлари борасида халқаро миқёсда ҳамкорлик қилишнинг ЖССТ нуқтаи назаридан энг самарали деб топилган усуллари тавсия этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг