Жиззах вилоят ҳокими коронавирус билан боғлиқ вилоятдаги ҳолат ҳақида ахборот берди

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев вилоят аҳлига мурожаат қилди ва коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида ахборот берди.
«Азиз юртдошлар!
Юртимизга четдан кириб келган коронавирус касаллигига чалинганлар сони бугунги кунда вилоятимизда 3 нафарни ташкил этмоқда.
Беморларнинг аҳволи барқарор, қониқарли ҳолатда.Уларга шифокорлар томонидан Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотининг тавсиялари, халқаро тажриба ва белгиланган стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.
Шунингдек, шу кунгача эпидемик вазият нохуш бўлган давлатлардан вилоятимизга келган 2378 нафар фуқаро тиббий кузатувга олиниб, улар махсус умумий карантин учун тайёрланган 5 та муассасага жойлаштирилди. Улардан шу кун ҳолатига кўра 2034 нафари тиббий назоратдан чиқарилди.
Беморлар билан бирламчи ва иккаламчи мулоқотда бўлган 1429 нафар фуқаро тиббий кузатувда қолмоқда. Улардан 138 нафари уй карантинида, 344 нафари стационар карантинда бўлиб турибди», — дейди вилоят ҳокими мурожаатда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter