Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Трампга жавоб қайтарди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус АҚШ президенти Дональд Трампнинг айбловига жавоб қайтарди.
Унинг айтишича, ташкилот АҚШ ва бошқа мамлакатлардан коронавирус инфекциясига қарши кураш мавзусида ҳеч нарсани яширмаган. Гебрейесуснинг таъкидлашича, АҚШдаги касалликларни назорат ва профилактика қилиш марказлари мутахассислари коронавирус тарқала бошлаган илк кунлардан ЖССТ билан ҳамкорликда ишлаб келган.
«ЖССТ очиқ ташкилот ва биз ҳеч нарса яширмаймиз. Биз барча мамлакатлар касаллик ҳақидаги хабарни дарҳол олишини истаймиз. Чунки бу нарса уларга тайёргарлик кўриш имконини беради», — дейди ташкилот раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ЖССТ тарқатган маълумотларга ишониб қолгани учун Европа ва АҚШ катта муаммолар гирдобида қолганини айтиб ўтган эди. Президент ЖССТ ҳисобига Хитойдан кўра АҚШ икки баробар кўп пул ўтказиб беришини эслатган ҳолда ташкилотни хитойликлар бошқараётганига шама қилиб ўтганди.
Шундан сўнг 15 апрелдан эътиборан АҚШ ЖССТни молиялаштиришни тўхтатди. Ушбу чора «коронавирус пандемиясини аниқлашдаги хатоликлар ва инфекция тарқалиб кетаётганини яшириш» бўйича айблов кўриб чиқилгунга қадар давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter