Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Испанияда 105 ёшли аёл коронавирусдан тузалди

Испанияда 105 ёшли аёл коронавирусдан тузалди

Фото: «Elmundo.es»

Испанияда COVID-19 га чалинган 105 ёшли аёл Мерида шаҳар шифохонасидан тузалиб чиқди, деб ёзади маҳаллий «Hoy» газетаси.

Маълумотларга кўра, Эвариста Рубио Галан коронавирус туфайли келиб чиққан иситма ва нафас муаммоси билан қариялар уйидан шифохонага етказилган. Пайшанба куни бемор шифохонадан чиқди. Аёл муассасада жами уч кун ётган. Шифохонада кетишига рухсат беришдан олдин ундан коронавирусга яна бир бор таҳлил  олишган: жавоби манфий чиққан.

«Биз уни охирги марта 8 март куни йўқлаганмиз. 9 апрель куни унинг COVID-19 га таҳлил натижалари мусбат чиққанлигини маълум қилишди. Лекин қариялар уйида қолса, мақсадга мувофиқ бўлади, деган қарорга келишган. Лекин унинг аҳволи ёмонлашган. Иситмаси чиққан, нафас олишга қийналган... Уни шифохонага олиб боришган», — дейди жияни Антонио Мартин.

Жияни «аёлнинг ҳаёти — кураш намунаси» эканлигини таъкидлайди.

«У туғма жангчи. Бу шунчаки мўъжиза», — дея қўшиб қўйди у.

Нашрнинг маълум қилишича, Эвариста Рубио Галаннинг 6 та фарзанди, 16 та невараси ва 8 та эвараси бор. Июлда у ўзининг 106 ёшини нишонламоқчи.

Маълумотларга кўра, Испанияда 188 минг киши коронавирусга чалинган бўлиб, улардан 19 478 нафари вафот этишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг