Ишхонада коранавирусдан ўлим ҳолати бўлса раҳбарга чора кўриладими?
Бу саволга бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб қайтарди.
«Бундай ҳолатларда, агар корхона томонидан Санитария қоидалари таъминланмаган, деб гумон қилинса расмий мурожаат этилиши керак.
ССВ ёки вилоят, туман миқёсида шу ҳолатни тўлиқ ўрганувчи ишчи гуруҳ ташкил этилади. Ишчи гуруҳ томонидан чуқур эпидемиологик кузатув олиб борилади ва барча томондан касаллик келтириб чиқарилишига сабаб бўлган омиллар таҳлил қилинади.
Агарда корхонада Санитария эпидемиологик меъёрлар ва қоидалар талаб даражасида ташкил этилмагани ва ушланмагани ўз тасдиқланса, албатта бу ҳолат қонун доирасида ечим топади», дея қайд этди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter