Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нега Ўзбекистонда антитаначаларга оммавий тест ўтказилмаяпти?

Нега Ўзбекистонда антитаначаларга оммавий тест ўтказилмаяпти?

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Коронавирусга қарши вакцина қачон тайёр бўлади?

— Олимларнинг фикрича, вакцинани оммавий микдорда ишлаб чиқиш учун 2 ойдан 2 йилгача вақт кетиши мумкин.

Шу ҳафта Россиянинг Гамалеи номидаги микробиология институтида коронавирусга карши ишлаб чиқилган вакцина билан институтнинг барча ходимлари эмлангани ва ҳозирча ҳеч қандай асоратлар кузатилмагани ҳақида хабар беришди.

Бироқ бу ҳозирча тажриба экани таъкидланмоқда.

— Қатъий карантин жорий қилинган вақтда ҳар куни 5-10 нафар бемор аниқланарди, карантин енгиллатилиши билан бу кўрсаткич бир неча ўнликларга чиқди. Бунга қандай изоҳ берасиз?

— Қатъий карантин режими мамлакатда биринчи коронавирус аниқланган пайтдан жорий қилинган ва ҳозиргача сақланиб қолинган. Фақатгина сўнгги икки ҳафтада даволанганлар сони касалланганлар сонидан ортганда карантин шартларини босқичма-босқич енгиллатишга қарор қилинди.

— Коронавирусдан ҳимояланиш учун профилактик дори ичиш керакми?

— Коронавируснинг медикаментоз профилактикаси йўқ!

Касалликни олдини олишнинг ягона йўли — карантин чораларига риоя қилиш. Иммунитетни кўтариш учун эса жисмоний фаоллик керак.

— Нега Ўзбекистонда антитаначаларга оммавий тест ўтказилмаяпти?

— Ҳозирги кунга қадар коронавирусни аниқлаш ва даволаш ва мулоқотда бўлганларни карантинга олиш масалалари билан шуғулландик. Антитаначалар даволаниб чиққан беморларда пайдо бўлади.

Аҳоли орасида ИФА таҳлилини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

— Ногиронлигим бўйича санаторийда даволанишим учун коронавирус йўқлиги тўғрисида маълумотнома сўрашяпти. Мен пул тўлаб текширувдан ўтаманми?

— Эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг буйруғига асосан, коронавирусни аниқлаш учун ПЗР таҳлили бугунги кунда бепул қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг