Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда бир суткада қарийб 5 минг кишида коронавирус аниқланди

Ҳиндистонда бир суткада қарийб 5 минг кишида коронавирус аниқланди

Фото: «Pixabay»

Кеча Ҳиндистонда коронавирус билан касалланганлар сони 4,9 минг нафарга кўпайди, дейилади мамлакат соғлиқни сақлаш ва оилавий фаровонлик вазирлиги тарқатган хабарда.

Ҳиндистонда COVID-19 билан касалланганлар жами сони 90 927 нафарга етган.

Вазирлик хабарида даволанаётганлар сони 53 946 нафар экани айтилади. Соғайиб кетганлар — 34 108 нафар, қурбонлар сони — 2872 нафар.

Мамлакат марказий қисмида жойлашган Махараштра штати вирусдан энг кўп жабр кўрган штатга айланди, бу ерда 20 706 нафар бемор аниқланган. Иккинчи ўринда — Гужарат штати (10 998 нафар), учинчи — Тамилнад штати (10 585 нафар).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг