Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия Ўзбекистонга 355 минг доза вакцина юборади

Германия Ўзбекистонга 355 минг доза вакцина юборади

Ўзбекистон ва Тожикистонга Германия томонидан коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси тақдим этилади. Бу ҳақда Германия Федератив Республикаси расмий вакилининг ўринбосари Улрике Деммерга асосланиб  DW нашри маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, мос равишда Тошкент ва Душанбега 355,200 ва 100,800 доза вакциналар ажратилади.

Шунингдек, Судан (357,600), Эфиопия (271,200) ва Aфғонистон(213,600)га ҳам вакцина юборилади. 

Германия COVAX дастури доирасида йил охиригача 30 миллион дозани ривожланаётган мамлакатларга беради. Бу қарор 21 май куни Римда бўлиб ўтган Глобал соғлиқни сақлаш саммитида қабул қилинганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг