Францияда комендантлик соати йил якунига қадар чўзилиш хавфи бор
Франция бош вазири Жан Кастекс брифингда мамлакатдаги яна 38 та департамент ва денгиз орти ҳудудларида комендантлик соати жорий этилишини эълон қилди.
«Эпидемиянинг авж олиши 38 та янги департамент ва денгиз орти ҳудудларида ҳам комендантлик соатини жорий этишга мажбур қилди», — дея таъкидлади Кастекс.
Комендантлик соати ушбу ҳудудларда 23 октябрдан, яъни эранги кундан соат 21:00 дан 06:00 гача амалда бўлади.
COVID-19 эпидемиясининг иккинчи тўлқини бошланиши билан Париж ҳудуди, Лилль, Гренобль, Лион, Марсель, Руан, Сент-Этьен, Монпелье, Тулуза (уларнинг ҳаммаси коронавирус хавфи юқори бўлган ҳудудларга киради) каби шаҳарларда комендантлик соати жорий этилди. Соат 21:00 дан 06:00 гача уйдан чиқиш тақиқланади. Фақат айрим истиснолар кўзда тутилган.
Комендантлик соати тартиби камида бир ой давом этиши тахмин қилинмоқда. Ҳукумат ушбу чора-тадбирлар ноёбрнинг охиригача давом этиши мумкинлигини яшириб ўтирмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter