Филиппинда амалдор коронавирусни иккинчи марта юқтириб олди
Филиппин ички ишлар вазири ва маҳаллий ҳукумат бошлиғи Эдуардо Аньо коронавирусга такроран чалинганини маълум қилди. Биринчи сафар март ойида 58 ёшли амалдорнинг COVID-19га тест натижалари мусбат чиққанди. Шундан сўнг муолажа олган.
Аньонинг сўзларига кўра, 13 август куни унинг томоғи оғриб, бадани зирқирай бошлаган. Амалдор дарҳол ўз-ўзини яккалаб, яна тест топширган, дея хабар берди «ТАСС».
«15 август куни тест натижаларимни олдим. Унга кўра менда яна коронавирус аниқланибди», — дея таъкидлаган Аньо.
Охирги пайтларда у билан алоқада бўлганларни огоҳлантириш учун яна коронавирусга чалинганини эълон қилди.
«Бу баёнотимдан мақсад вируснинг жиддийлигига эътибор бериш, барчани тиббий ниқоб тақишга, қўлларини тез-тез ювишга ҳамда ижтимоий масофа сақлашга чақиришдан иборат», — дейди амалдор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter