Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европага локдаунлар қайтмоқда. Нидерландия бошлаб берди

Европага локдаунлар қайтмоқда. Нидерландия бошлаб берди

Фото: «Financial Times»

Нидерландия коронавируснинг янги штамми («омикрон») боис Европа мамлакатлари орасида биринчи бўлиб тўлақонли локдаун (карантин) жорий этди, дейилади «Financial Times» хабарида.

Бугун, 19 декабрдан кучга кирган чеклов камида 2022 йилнинг 14 январига қадар амал қилади. Бу вақт ичида мамлакатдаги барча ресторанлар, ноозиқ-овқат дўконлари, кинотеатрлар, тренажёр заллари ишламайди.

Меҳмон чақиришга ҳам чеклов қўйилган: Янги йил кечаси тўрт нафаргача, қолган кунлари икки кишини уйга таклиф қилиш мумкин.

Бу 2020 йилдан бери кучга кирган энг қаттиқ чеклов, деб ёзмоқда FT.

Нидерландия соғлиқни сақлаш вазирлиги йил охирига қадар «омикрон» коронавируснинг доминант штаммига айланади, дея баҳолади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг