Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эпидемиолог пандемиянинг тўртинчи тўлқинида кимлар қурбон бўлишини айтди

Эпидемиолог пандемиянинг тўртинчи тўлқинида кимлар қурбон бўлишини айтди

Фото: «123ru.net»

Греция Миллий эмлаш қўмитаси раиси Мария Теодориду коронавирус пандемиясининг тўртинчи тўлқини қурбонларини маълум қилди. Эпидемиологнинг фикрига кўра, агар тўлқин республикага етиб боргудек бўлса, у фақат эмланмаган фуқароларга таъсир кўрсатади. «РИA Новости» Теодоридунинг сўзларидан иқтибос келтирган.

«Бугунги кунда Бирлашган Қиролликда тарқалган «дельта» мутациясининг тарқалиши кучайиб, қўшни мамлакатларга ўтиши ва тўртинчи тўлқинни чақириши хавотирга солмоқда», — деди Эмлаш қўмитаси раиси.

Унинг фикрича, шифохонага ётқизиш ва ўлим ҳолатлари нуқтаи назаридан ушбу тўлқиннинг жадаллиги мўътадилроқ бўлади.

Теодориду сўзларига кўра, ҳинд штамми Греция ҳукуматини ҳозирча ташвишга солаётгани йўқ, бироқ ҳушёрликни йўқотгани йўқ.

«Туризм ва очиқ чегаралар орқали ушбу мутация мамлакатимизга ҳам кириб келиши кутилмоқда», — дея қўшимча қилган у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг