Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Энг ёмон сценарий ортда қолди» — ЖССТ расмийси пандемия қачон тугаши ҳақида гапирди

«Энг ёмон сценарий ортда қолди» — ЖССТ расмийси пандемия қачон тугаши ҳақида гапирди

Коронавирус пандемияси келаси йил бошида тугаши кутилмоқда. Ушбу фаразни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Минтақавий ваколатхонаси раҳбари Ханс Клюге маълум қилган.

«Энг ёмон сценарий ортда қолди. Биз вирус ҳақида тарқалишни бошлаган 2020 йилга нисбатан кўпроқ маълумот биламиз», — дея Даниянинг DR телеканали расмийнинг сўзларини келтирмоқда.

Клюгенинг таъкидлашича, вирус инсоният орасида бутунлай йўқ бўлиб кетмайди, аммо белгиланган санага қадар маълум чекловларга эҳтиёж қолмайди. Шу билан бирга, расмий бу фақат тахмин эканлигини таъкидлаган, чунки ҳозирча ҳеч ким вазият қандай ривожланишини аниқ айта олмайди.

ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус ўз навбатида эмлашларни ортга сурмасликка чақирган, чунки мутациялар ва янги штаммларнинг пайдо бўлиши сабабли мавжуд вакциналар кейин фойдасиз бўлиши мумкин.

Ҳозирги кунга келиб дунёда 111 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, деярли 2,5 миллион киши вафот этган. Юқтирилган ва қурбон бўлганларнинг аксарияти АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда давлатларига тўғри келади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг