Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эмланганлик сертификатини олишнинг қулай ва хавфсиз йўли айтилди (видео)

Эмланганлик сертификатини олишнинг қулай ва хавфсиз йўли айтилди (видео)

Ўзбекистонда илк бор коронавируснинг «омикрон» штамми аниқланди.

Вазият жиддийлашиб, яна 389 киши касалликка чалинди ва 3 киши вафот этди.

Шуни инобатга олиб, мамлакатимизда ҳам вирусга қарши қатъий чоралар кўриш бошланди.

Эмланмаган ходимларнинг ишга қўйилмаслиги, таътил давомида талабаларни коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш тадбирлари белгиланди.

Эслатилишича, Ягона портал орқали «Коронавирусга қарши эмлаш»га электрон тарзда навбатга туриш ва тегишли сертификатни юклаб олиш энг қулай ва хавфсиз йўлдир.

Шунингдек, мазкур хизматдан my.gov.uz мобил иловаси орқали ҳам фойдаланиб, исталган вақтда  навбатга ёзилиш ва электрон сертификатни юклаб олиш имконияти мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг