Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Экспертлар: грипп вакцинацияси COVID-19 тарқалишини камайтиради

Экспертлар: грипп вакцинацияси COVID-19 тарқалишини камайтиради

Фото: «Shnyagi.net»

Гриппга қарши эмланиш коронавирусни юқтириш ҳамда CОVID-19 тарқалиш хавфини камайтиради. ХХР тиббиёт ходимлари ана шундай хулосага келишди, деб ёзади «Парламентская газета».

Мутахассисларнинг фикрига кўра, грипп билан касалланган одам коронавирусни ҳам юқтириб олиши ҳеч гап эмас. Чунки у касалланиш эҳтимоли юқори бўлган поликлиникага боришга мажбур бўлади. Бундан ташқари, гриппга дучор бўлган беморлар билан шуғулланишига тўғри келадиган шифокорлар коронавирусга қарши курашишдан чалғиб қолишади. Натижада янги вируснинг тарқалишига қарши етарлича чора кўрилмайди. Ва, ниҳоят, борди-ю, коронавирусга чалинган бемор грипп билан ҳам касалланиб қоладиган бўлса, ҳозирги кунда оммалашган дори-дармонлар ва даволаш усуллари ёрдам бермаслиги мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг