Эксперт «омикрон»дан хавфлироқ ва юқумли вирус пайдо бўлишини айтди
Коронавируснинг келажакдаги штаммлари юқори эҳтимол билан «омикрон»дан кўра кўпроқ юқумли бўлиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эксперти Мария ван Керхове маълум қилган.
«Ушбу вирус қанчалик кўп тарқалса, унинг ўзгариши учун имкониятлар шунчалик кўп бўлади ... «Омикрон» биз муҳокама қиладиган охирги вариант бўлмайди»,— дея таъкидлаган эксперт.
Мутахассиснинг айтишича, коронавируснинг келажакдаги вариантлари ҳозирда кенг тарқалганлардан кўра кучлироқ бўлади. Янги штаммлар «каттароқ ёки кичикроқ» касалликларни келтириб чиқариши мумкин, аммо иммунитет тизимининг «қарши ҳужуми» дан қоча олади.
Аввалроқ БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш коронавируснинг навбатдаги штамми «омикрон»дан ҳам баттарроқ бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. У глобал эмлаш кампаниясини давом эттириш муҳимлигини таъкидлаган, бироқ бу жараён ҳануз кучсиз давом этаётганини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter