Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 85 миллиондан ошди
![Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 85 миллиондан ошди](https://static.xabaruz.com/crop/3/9/720_460_95_3972844387.jpg)
Дунё бўйича коронавирус билан касалланганларнинг сони 85 миллион кишидан ошди, дея хабар берди Жонс Хопкинс университети федерал ва маҳаллий ҳокимият органлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа очиқ манбалар маълумотларини умумлаштирган ҳолда.
Университетнинг охирги маълумотларига кўра, дунёда 85,098,528 киши коронавирусни юқтириб олган, 1,8 миллиондан ортиқ бемор вафот этди ва 48 миллионга яқин одам соғайди.
Дунёда COVID-19 ҳолати энг кўп АҚШ (20,6 млн), Ҳиндистон (10,3 млн), Бразилия (7,7 млн), Россия (3,2 млн) ва Францияда (2,7 млн) қайд этилди.
2020 йил 11 мартд куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 янги коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter