COVID-19га қарши эмланган яна бир исроиллик вафот этди
Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилган яна бир исроиллик ҳаётдан кўз юмди. У 88 ёшда эди, дея хабар берди «Times of Israel».
«Эркак коронавирусга қарши эмлангандан сўнг бир неча соат ўтгач Қуддусда вафот этди», — деб ёзади газета. Шу билан бирга, шифокорлар беморнинг соғлигида «сурункали, комплексли ва мураккаб» муаммолари бўлганлигини таъкидлашмоқда.
Душанба куни 75 ёшли исроиллик Pfizer компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирус вакцинасини қабул қилгандан сўнг юрак хуружидан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Исроилда 20 декабрда аҳолини COVID-19га қарши оммавий эмлаш бошланди. Биринчи босқичда вакцинани тиббиёт ходимлари, тиббиёт талабалари, гериатрия муассасалари ходимлари ва ҳокимият органлари вакиллари қабул қилишди. Улар бу борада фуқароларга ўрнак бўлиши керак. Иккинчи босқичда 60 ёшдан ошган фуқаролар ва хавф гуруҳига кирувчи одамлар эмланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter