Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

COVID-19 ва грипп: ўлим ҳолатлари солиштирилди

COVID-19 ва грипп: ўлим ҳолатлари солиштирилди

Фото: «РИА Новости»

Канадалик олимлар COVID-19 ва грипп оқибатлари, хусусан, ўлим ҳолатларини ўрганишди. Тадқиқот натижалари «CMAJ» журналида эълон қилинди.

Экспертлар 2019 йил 1 ноябридан 2020 йил 30 июнига қадар грипп ва COVID-19 га чалиниб шифохоналарга тушган беморларни ўрганишди. Тадқиқот аҳолиси кўп ва коронавирус инфекцияси юқори даражада тарқалган Торонто ва Миссиссога шаҳарларидаги еттита энг йирик касалхонани қамраб олган.

Аниқланишича, COVID-19 беморлари гриппга чалинганларга нисбатан интенсив терапия бўлимларига бир ярим баравар кўпроқ тушишган ва касалхонада шунча кўп вақт қолишган. Ковид-беморлар орасида ўлим ҳолатлари 3,5 баравар юқори.

Тадқиқотчилар тахминига кўра, ушбу ҳолат мавсумий гриппга нисбатан коронавирусга инсон иммунитети кучсизлиги билан боғлиқ, COVID-19 га қарши жамоавий иммунитет шаклланиб бориши баробарида ўртадаги тафовут ҳам силлиқлашиб боради.

ЖССТ сўнгги маълумотларига кўра, жаҳонда коронавирусни юқтирганлар сони 107 миллион нафардан ошди. Пандемия қурбонлари сони 2,36 миллиондан зиёд — ҳар 45-бемор ҳаёт билан видолашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг