Голливуд COVID-19 пандемияси бошланиши ҳақида фильм суратга олади
Голливуднинг SK Global Entertainment компанияси COVID-19 пандемиясининг бошланиши ҳақида ҳикоя қилувчи янги фильм устида иш бошлади. Бу ҳақда Wall Street Journal нашри маълум қилди.
Сценарий муаллифи Оскар мукофоти совриндори Чарльз Рэндольф. Унинг сўзларига кўра, фильм триллер сифатида эмас, балки тиббий драма сифатида яратилади. Кино сюжетида коронавирус тарқалишининг илк ҳафталари ва шифокорларнинг номаълум ҳалокатли инфекция билан кураши акс этади.
Сценарий муаллифининг қайд этишича, у ўз олдига деярли ҳеч нарса маълум бўлмаган касаллик билан курашган шифокорлар ва ҳамшираларнинг ишларига алоҳила эътибор қаратиш вазифасини қўйган.
— Йиртқич ҳайвон билан курашиш бошқа, зулматда йиртқич ҳайвон билан курашиш умуман бошқа, — дея изоҳлаган у бу ҳолатни.
Фильм режиссёрлари 2021 йилда бошланадиган суратга олиш ишлари учун Хитой ҳукуматидан рухсат олишни кутишмоқда. Уни суратга олиш учун қанча вақт сарфланиши ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter