COVID-19: ўтган ҳафта одамзод учун оғир келди
Ўтган бир ҳафта давомида дунё бўйича 2,8 миллионта COVID-19 ҳолати қайд этилди. Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади, дея хабар берди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ).
ЖССТ маълумотларига кўра, 19 — 25 октябрь кунлари бутун дунёда 2 884 604 та коронавирусни юқтириш ҳолати рўйхатга олинган. Шу билан бирга, 39 712 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Касалланганлар сони олдинги ҳафта (12 — 18 октябрь) билан солиштирганда 16 фоизга, ўлим даражаси 8 фоизга ортган.
ЖССТ хабарига кўра, энг кўп касалланиш ҳолати ўтган ҳафта Европа (1 335 914), Шимолий ва Жанубий Америкада (884 318) кузатилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилган. ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 43 миллиондан ошган, 1,1 миллиондан зиёд киши ҳаётдан кўз юмган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter