COVID-19 га чалинишлар камаймоқда, бироқ қувонишга эрта

«Тўртинчи ҳафтадирки, дунёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони камаймоқда: ўтган ҳафта 3,1 миллионта янги ҳолат қайд этилди — олдинги ҳафтадагидан 17 фоизга кам. Бу 26 октябрь — 15 ҳафтадан бери энг паст кўрсаткич. Қайд этилган ўлим ҳолатлари сони ҳам иккинчи ҳафтадирки, камайишда давом этяпти: ўтган ҳафта қарийб 88 000 та ўлим ҳолати қайд этилди, бу олдинги ҳафтадагидан 10 фоизга камдир», — дейилади ЖССТ сайти маълумотида.
Ташкилот хабарига кўра, жаҳон бўйича 1—7 февраль давомида вирусни юқтириш бўйича 3 153 426 та янги ҳолат, 88 369 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Аммо ташкилот қувонишга ҳали эрталигини таъкидламоқда. Негаки, коронавируснинг мутацияга учраган турлари тобора кўпроқ мамлакатларга тарқаяпти. Хусусан:
- «Британ штамми» — 86 мамлакатда;
- «Жанубий Африка штамми» — 44 мамлакатда;
- «Бразил/япон штамми» — 15 мамлакатда қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter