Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан тузалганлар сони 200 миллиондан ошди

Коронавирусдан тузалганлар сони 200 миллиондан ошди

Фото: «AA»

Дунёда янги турдаги коронавирус инфекциясидан (СOVID-19) тузалганлар сони 200 миллиондан ошди.

Worldometers портали маълумотларига кўра, 9 сентябрь ҳолатига кўра, бутун дунё бўйлаб хавфли вирусдан жами 200 011 154 киши тузалган.

Коронавирус инфекцияси энг кўп қайд этилган учта мамлакат СOVID-19дан тузалганлар сони бўйича ҳам етакчи ўринни эгаллайди.

Шундай қилиб, 32 304 618 киши Ҳиндистонда, 31 667 507 киши AҚШда, 19 966 693 киши Бразилияда хавфли вирусни енгди.

Туркияда 6,024,497 киши коронавирус инфекциясидан тузалди.

Францияда коронавирусдан даволанганлар сони — 6 464 416, Россияда — 6 340 151, Буюк Британияда — 5 696 593, Aргентина — 4 912 390, Колумбияда — 4 758 983, Испанияда — 4 516 279 тага етди.

Шу билан бирга, дунёда СOVID-19 ташхиси қўйилган 18 852 989 кишини даволаш ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг