Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чилида қарийб 300 нафар шифокор коронавирусга чалинди

Чилида қарийб 300 нафар шифокор коронавирусга чалинди

Фото: «As.com»

Лотин Америкада коронавирус тарқалиши бўйича Бразилиядан сўнг иккинчи ўринда турган Чилида қарийб 300 нафар тиббиёт ходими коронавирусга чалинди, деб хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Хайме Маньялич.

«Ҳозирги кунда 286 нафар соғлиқни сақлаш ходими COVID-19 билан касалланган», — дейди у «Twitter»да.

Вазирнинг таъкидлашича, бугун соат 21:00 (5:00) да шифокорларни қўллаб-қувватлаш бўйича акция ўтказилади, аҳоли уларни қарсак чалиб олқишлашади.

Чилида 5 115 киши коронавирусга чалинган бўлиб, улардан 43 нафари ҳаётдан кўз юмди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг