Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чилида 111 ёшли аёл коронавирусдан тузалди

Чилида 111 ёшли аёл коронавирусдан тузалди

Фото: «News.myseldon.com»

Чилилик аёл 111 ёшида коронавирусдан соғайишга муваффақ бўлди, дея хабар берди маҳаллий «24Horas» телеканали.

Хуанита исмли аёл Сантьяго провинцияси Нуньоа коммунаси «Hogar Italiano» қариялар уйида истиқомат қилади. Эҳтиёт чораларига қарамай, 12 апрель куни ундаги COVID-19 га таҳлил натижалари мусбат чиқди.

ОАВ хабарига кўра, касалликни юқтиргунга қадар Хуанитада респираторли муаммолар кузатилган, шунга қарамай, у инфекцияни енгишга муваффақ бўлди. Июль ойида у 112 ёшини нишонлашни режалаштирмоқда.

Аввал Испаниянинг энг кекса фуқароси — 113 ёшли Мария Браниас ҳам COVID-19 дан тузалишга муваффақ бўлгани маълум қилинганди.

Чилида коронавирусни юқтирганлар сони қарийб 78 мингни ташкил этади, 806 киши тузалди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг