Чехияда вазият оғир: президент коронавирусга қарши эмланди
Чехия президенти Милош Земан чоршанба куни Прагадаги Марказий ҳарбий госпиталда коронавирусга қарши эмланди, дея Twitter орқали хабар берди унинг матбуот котиби Йиржи Овчачек.
«Прага шаҳридаги Марказий ҳарбий госпиталда Республика президенти COVID-19 га қарши Pfizer/BioNTech вакцинасини қабул қилди. Кейинги икки кун давомида давлат раҳбари Марказий ҳарбий госпиталда режали комплекс тиббий кўрикдан ўтади», — деб ёзади матбуот котиби.
«Worldometers» маълумотларига кўра, Чехияда коронавирусга чалинганлар сони 909,131 кишига етди. 14,820 бемор ҳаётдан кўз юмди. 767,750 киши касалликдан фориғ бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter