Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Буюк Британиянинг ҳар бешинчи фуқароси коронавирусни шифохонада юқтириб олган

Буюк Британиянинг ҳар бешинчи фуқароси коронавирусни шифохонада юқтириб олган

Фото: «Reuters»

Буюк Британияда коронавирусга чалинганларнинг 22 фоизи вирусни тиббиёт муассасаларида юқтириб олишган. Бу ҳақда ҳукумат кўмагида ўтказилган тадқиқотга таяниб «The Daily Telegraph» хабар берди.

Маълумотларга кўра, коронавирусни айнан шифохонада юқтирганларнинг 11 фоизи ўлим билан тугаган. Олимларнинг фикрича, узоқ вақт давомида тиббиёт ходимлари орасида ижтимоий масофа сақлаш бўйича тавсияларнинг бўлмаганлиги касалликнинг тарқалишига олиб келган.

Кейинги пайтларда Буюк Британиянинг кўпгина аҳолиси айнан миллий соғлиқни сақлаш тизими ижтимоий масофа қоидаларига амал қилган кичик одамлар жамоаси орасида вируснинг қайта юқиш манбаларидан бирига айланганидан хавотирланишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг