Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун тузалганлар касаллик юқтирганлар сонидан кўп бўлди (инфографика)

Бугун тузалганлар касаллик юқтирганлар сонидан кўп бўлди (инфографика)

Фото: ССВ матбуот котиби

ССВ матбуот котиби коронавирус чалинганларнинг умумий статистикаси ва ҳудудлардаги вазият бўйича инфографикани тақдим этди.

Шу йилнинг 6 август куни мамлакатимизда 742 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 704 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 38 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Сирдарё, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент, Андижон, Фарғона ҳамда Навоий вилоятларида жами 804 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 28 535 нафар бемордан 19 587 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 771 нафар бемордан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг