Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош вазир: Британия коронавирус билан касалланишнинг энг юқори чўққисидан ўтди

Бош вазир: Британия коронавирус билан касалланишнинг энг юқори чўққисидан ўтди

Фото: «Echokieva.com»

Буюк Британия коронавирус билан касалланишнинг энг юқори чўққисидан ўтди, дея эълон қилди мамлакат бош вазири Борис Жонсон. У кейинги ҳафта эпидемиядан сўнг иқтисодиётни тиклаш ҳамда ўқув муассасаларини ишга тушириш режасини тақдим этишга ваъда берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Шуни маълум қиламанки, биз чўққидан ўтдик...», — деди Жонсон COVID-19 дан тузалиб ишга чиққандан сўнг ўзининг илк матбуот-брифингида. — Кейинги ҳафта иқтисодиётимизни тиклаш, болаларни мактабга қайтариш бўйича режани тақдим этаман».

Лекин у ҳозирча карантин қоидаларини чеклаш ёки бекор қилиш ҳақида гапириш эрта эканлигини таъкидлади.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг