Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТнинг мингга яқин ходими коронавирусни юқтириб олишди

БМТнинг мингга яқин ходими коронавирусни юқтириб олишди

Фото: «AP Photo/John Minchillo»

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик брифингда БМТнинг бутун дунё бўйича ходимлари орасида 953 киши коронавирусга чалинганини маълум қилди.

«Кечаги маълумотларга кўра, жами БМТда 953 киши COBVID-19 билан касалланган», — деди Дюжаррик.

Унинг сўзларига кўра, касалланганларнинг аксарияти БМТнинг Малида барқарорлаштириш бўйича миссияси ходимлари ташкил этади — 187 тинчликпарвар коронавирусни юқтириб олган бўлса, улардан икки нафари вафот этди. 45 та ходим тузалди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйича 7,4 миллион киши касалланган бўлиб, улардан 418 минг нафари вафот этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг