Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир ташкилот ходимида коронавирус аниқланса, қолганлар карантинга олинадими?

Бир ташкилот ходимида коронавирус аниқланса, қолганлар карантинга олинадими?

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда мутахассис «Бир ташкилотда кимдадир коронавирус аниқланса, у билан мулоқотда бўлганларнинг барчаси карантинга олинадими?» саволига жавоб берди.

«Кўпчилик ишлайдиган ташкилотда битта шахсда ПЗР-тест натижаси ижобий бўлса, у билан мулоқотда бўлганларнинг барчаси шифокор назоратига олинади.

Бундай ҳолатда мулоқотда бўлганларнинг барчаси уйда алоҳидаланиши ва ПЗР-тест топшириши талаб этилади. Тест натижаси ижобий чиққан шахслар шифокор назоратида белгиланган стандартлар асосида даволанади.

Тест натижаси манфий чиққанлар эса шифокор назоратида 10-14 кун давомида уйда алоҳидаланиб карантинда бўлишади ва 7 кундан сўнг қайта ПЗР-тест топширишади. Қайта текширув натижаси ҳам манфий бўлганда, бу шахс карантиндан чиқарилади ва одатий иш фаолиятига қайтади».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг