Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Дунёнинг энг кучли одами» ковиддан вафот этди

«Дунёнинг энг кучли одами» ковиддан вафот этди

Кикбоксинг бўйича бир неча карра жаҳон чемпиони 41 ёшли Фредерик Синистра коронавирус асоратлари туфайли вафот этди, дея хабар бермоқда The Sun.

Ноябр ойида Синистра соғлиғида муаммоларга дуч келади ва шифокорларга мурожаат қилади.

Касалхонада Синистра сунъий нафас олиш аппаратига уланган, аммо кейин ўзини яхши ҳис қилгани учун шифохонани тарк этган.

Кикбоксчи касалхонадан чиққанидан сўнг уйда даволанишни давом эттирди, бироқ бир неча кундан кейин унинг юрак уриши тўхтаб, вафот этди.

Белгияда «дунёнинг энг кучли одами» дея қайд этилган Синистра коронавирус вакцинасига қарши бўлиб келган ва Белгия ҳукуматини чекловлар учун танқид қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг