Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беларусь армиясида коронавирусга чалинган илк ҳарбий аниқланди

Беларусь армиясида коронавирусга чалинган илк ҳарбий аниқланди

Беларусь армиясида коронавирусга чалинишнинг илк ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда мудофаа вазири Наталья Гаврусик хабар бериб ўтган.

Вазирнинг маълум қилишича, касалланиш ҳолати 72-сонли прапоршиклар ва кичик мутахассислар тайёрлаш ўқув марказида рўй берган. Коронавирусга чалинган ҳарбий аввалига пневмония билан касалхонага ётқизилган ва кейинчалик унда коронавирус аниқланган.

Айни вақтда бемор Минск шаҳридаги ҳарбий шифохонада бўлиб турибди. Унинг хизматдошлари эса карантинга олинган. Эслатиб ўтамиз, айни вақтга қадар Беларусда 4204 киши коронавирусга чалингани хабар қилинган. Аммо мамлакатда оммавий карантин чоралари кўрилмаган ва ҳатто спорт мусобақалари ҳам давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг