Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден 12 май куни COVID-19 бўйича глобал саммит ўтказади

Байден 12 май куни COVID-19 бўйича глобал саммит ўтказади

Фото: «Pandemic Action Network»

Май ойида АҚШ раислигида COVID-19 бўйича глобал саммити ўтказилиши режалаштирилган. Вирусни тийиш бўйича қўллаётган қаттиқ чоралари танқидга учраши мумкинлиги важидан Хитой ушбу йирик саммитда қатнашиши сўроқ остида, деб ёзди «South China Morning Post».

ХХР ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэнбин 19 апрель куни баёнот беришича, Пекин ушбу тадбир ўтказилишидан хабардор ва «Хитой COVID-19га қарши илмий асосланган зарба бериш ҳамда халқаро бирдамликни мустаҳкамлашга қаратилган интилишларни олқишлайди». Бироқ мамлакат ушбу саммитда қатнашиш режаси ҳақида хабар бермади.

АҚШ президенти Жо Байден ҳамраислигида 12 май куни ковид мавзусида виртуал саммити ўтказилиши ҳақида Оқ уй 18 апрель куни хабар берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг