Австралияда тўй коронавирусни оммавий юқтиришга сабаб бўлди
Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтган тўй маросимида камида 30 киши коронавирусни юқтириб олган, дея хабар берди «Рамблер».
6 март куни Скотт Мэггс ва Эмма Меткалф «Tumbling Waters Retreat» меҳмонхонасида тўй маросини ўтказишди. Унда 140 киши иштирок этган. Шодиёнадан сўнг ёшлар асал ойини ўтказгани Мальдив оролларига учиб кетган.
Шундан икки ҳафта ўтгач тўйда иштирок этган 31 киши COVID-19 ни юқтириб олгани маълум бўлди. Мэггс ва Меткалф бу янгиликдан шокка тушиб қолишган:
«Биз, чиндан ҳам, дўстларимиз хавфсиз жойда бўлишини ва ўзларини яхши ҳис қилишини хоҳлагандик. Бу ҳаётимиздаги энг яхши кун бўлгани учун ҳамманинг ёдида қолишини истагандик. Коронавирус бўлмаганда эди бу идеал уикэндга айланарди».
Шодиёна меҳмонларидан бири, учинчи фарзандини дунёга келтиришга ҳозирлик кўраётган Хауэч фамилияли одам ўзининг «Instagram»ида бир ёшли қизалоғи ва унинг ўзи касалликни қандай бошидан кечираётганини сўзлаб берган:
«Кичик қизимнинг тана ҳарорати юқори. Мен нимжонлик, нафас сиқиши ва юрак уриши тезлашишидан қийналдим. Яна кимгадир юқтириб қўймадиммикан деб қўрқаман».
Қолган меҳмонларнинг бари ва меҳмонхона персонали ўзларини изоляцияга олишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter