Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ коронавирусга қарши дори захираларини деярли тўлиқ олиб қўйди

АҚШ коронавирусга қарши дори захираларини деярли тўлиқ олиб қўйди

Коронавирусни даволашда ишлатиладиган «Ремдесивир» препаратининг дунёдаги деярли 90 фоиз захиралари АҚШ расмийлари томонидан сотиб олинган. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда дори-дармонлар нархини пасайтириш тўғрисидаги фармонни имзолашдан олдин қилган нутқида маълум қилди.

«Менинг маъмуриятим коронавирусда яхши таъсирга эга «Ремдесивир» препаратининг дунёдаги 90 фоиз захираси устидан назоратни ўз қўлига олди», деди Трамп.

Америка Қўшма Штатларининг дори воситалари захираларини эгаллаб олиши жамоат ташкилотлари ва экспертлар томонидан танқид қилинмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг