АҚШ бош инфекционисти SARS-CoV-2 «одам қўли билан яратилгани»ни инкор этди
Янги коронавируснинг техноген келиб чиқиши ҳақидаги гипотеза ҳеч қандай далилга эга эмас, деди АҚШнинг Аллергик ва юқумли касалликлар миллий институти директори Энтони Фауки журналистлар билан учрашувда.
Унинг таъкидлашича, тадқиқотларга кўра, коронавируснинг генетик тузилиши унинг ҳайвонлардан одамга тўғридан-тўғри юқишини кўрсатмоқда.
Аввалроқ CNN телеканали АҚШ разведкаcи янги коронавирус Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораторияда пайдо бўлгани эҳтимолини ўрганаётгани ҳақида маълумот тарқатганди.
Шунингдек, 2008 йилда ОИВни кашф этгани учун Нобель мукофотини олган франциялик вирусолог Люк Монтанье янги COVID-19 коронавируси табиий пайдо бўлмагани, у лабораторияда яратилганини таъкидлаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter