Америкадаги қариялар уйидан 17 та мурда чиқди
Американинг Нью-Жерси штати полицияси қариялар уйида 17 та мурдани топди. Бу ҳақда «The New York Times» хабар берган.
Маълумотларга кўра, 13 апрель куни полицияга Андовер ҳудудидаги энг катта қариялар уйидан аноним қўнғироқ бўлиб, бир одам коронавирус туфайли вафот этгани хабар қилинади. Полиция муассаса қошидаги тўрт кишига мўлжалланган кичкина ўликхонадан 17 кишининг мурдасини топади. Бундан барча ҳайратга тушишади. Мурдалар мобиль рефрижераторда олиб чиқилади.
Ҳозирча қариялар уйи раҳбарияти билан боғланишнинг иложи бўлмаган. У ерда эпидемия бошлангандан бери 68 киши ҳаётдан кўз юмган. Улардан 26 нафарида коронавирус аниқланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter