Алишер Усмоновга тегишли компания бош директори пневмониядан вафот этди
Россиянинг энг йирик тоғ-металлургия холдингларидан бири ҳисобланган «Металлоинвест»нинг бош директори Андрей Варичев ҳаётдан кўз юмди. У 52 ёшда эди. Ўлим фактини «Металлоинвест» раҳбари депутат бўлган Курск вилояти маъмурияти вакили тасдиқлади. «Forbes»нинг ёзишича, унинг ўлимига пневмония сабаб бўлган. У 27 апрель, душанба куни Москвадаги хусусий клиникалардан бирида жон берган.
Топ-менежерга икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган ва охирги бир неча кун ўпкани сунъий вентиляция қилувчи аппаратга улаб қўйилган.
Пневмония — коронавирусда келиб чиқадиган асоратлардан бири.
Хабарларга кўра, Варичев COVID-19 га тест топширган, бироқ натижа манфий чиққан.
«Металлоинвест» — Россиядаги энг йирик темир кони компанияларидан бири бўлиб, у миллиардер Алишер Усмоновга тегишли.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter